шу ҳолатдаги ҳукм фақат каффорат, яъни бир мўмин қул озод қилиш ёки узлуксиз икки ой рўза тутиш эканини англатади. Иккинчи ҳолатнинг далили мана шу. Бутун оят эса бехосдан қилинган қотилликнинг ҳар икки турига далилдир.
Бехосдансимон қотиллик одамдан ўз ихтиёрисиз содир бўлган қотилликдир. Масалан, ухлаётган одам ёнбошига ағдарилиб, бировни ўлдириб қўяди ёки тепадан тушиб кетиб, бировни ўлдириб қўяди, ё биров тойиб кетиб, бошқа бировнинг устига йиқилиб тушиб, уни ўлдириб қўяди, биров қурол ўйнаётган бўлади-да, у отилиб кетиб, бировни ўлдириб қўяди, машинанинг бирон қисми синиб кетиб, ҳайдовчи уни бошқаролмай қолади-да, кимнидир уриб юбориб, ўлдириб қўяди. Гарчи кишининг ихтиёрисиз содир бўлган бўлса-да, шу каби ишлар бехосдансимон қилинган қотилликлардир. Негаки бу ишлар бехосдан қилинган қотилликнинг биринчи турига ўхшаб кетади. Масалан, машинани орқага ҳайдаб, бехосдан қилинган қотилликка машинанинг бирон қисми синиб кетиб, ҳайдовчининг уни бошқаролмай қолиши оқибатида бехосдансимон қилинган қотиллик бир-бирига ўхшайди. Шунингдек, овга ўқ отиб, бехосдан қилинган қотиллик қурол ўйнаб бехосдансимон қилинган қотилликка ўхшайди. Фарқ шундаки, бехосдан қилинган қотиллик одамнинг ўз ихтиёри билан содир этилса, бехосдансимон қилинган қотиллик одамнинг ихтиёрисиз содир этилади. Шунга кўра, у бехосдан эмас, бехосдансимон қилинган қотиллик дейилади ва унинг ҳукми бехосдан қилинган қотилликнинг биринчи тури ҳукми каби бўлади, аниқроқ қилиб айтганда, юзта туядан иборат бўлган хун ҳақи, бир қул озод қилиш, тополмаса, икки ой рўза тутишдан иборат бўлган каффорат вожиб бўлади.
115-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|